Қуръони каримни етти ҳарфда нозил бўлиш

Ассалому алайкум! Қуръони каримни етти ҳарфда нозил бўлиши ҳақидаги барча маълумотлар билан танишиб чиқиб, шундай ҳулосага келдим: илк нозил бўлган оят аввал маълум бир талаффузда бўлган, кейин уни оятга маъно тарафлама футур етказмайдиган ҳарактлар ила талаффуз қилиш Аллоҳ таоло томонидан руҳсат этилган. Менга фақат бир нарса тушунарли бўлмади, руҳсат этилиш ҳикмати инсонлар уни осон ёдлашлари учун экан. Яъни, ҳар хил талаффуз қилиш ёдлашда нимани осонлаштиради? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар кимга ўз лаҳжасида гапириши осон. Ёдлаш ҳам. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 04:06 | Савол-жавоблар | 143 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar