Бенамоз дўстлар билан гаплашмаслик
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, яқин акаларим шу кунларда оила қуриб ибодатларга айниқса намозга беэтибор бўлиб қолишган. Улар билан бирга юриб, жамоат намозларидан қолиб кетиш хавфи ёки намозни кечиктириш шунга ўхшаш бази холлар учраб қолса, улар билан алоқани фақат салом-алик қилиб ушлаб қолган яхшими? Улар билан дўстлигимиз 5 йилдан ошган, мен уларни жуда яхши кўраман, хар қанча гапирмай самара бўлмаябди, улар олдин менга намоз ўқишни ўргатишган. Шунинг учун хам уларни бу холларида ўз холларига қўйиб қўйгим келмаябди. Шу холларда қандай йўл тутишим тўғри бўлади? Жавобингиз учун ташаккур. Аллоҳ дунё ва охиратда мақомингизни баланд қилсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Инсон насиҳат қилмоқчи бўлган барча кишиларнинг олдида суюкли бўлиши керак. Ўзгаларга насиҳат қиладиган, таълим берадиган ва уларни айтган гапларига амал қилишини хоҳлайдиган инсон аввало яхши илмга эга бўлиши керак. Ҳар бир билган нарсасига амал қилишга ҳаракат қилиши керак. Энг муҳими уларга яхши гапириб, муҳаббатини қозона олиши керак. Чунки ҳикматларда “Кимни яхши кўрсанг уни ҳар бир сўзи ва амаллари сенга чиройли бўлиб кўринаверади” дейилган. Қолаверса банда Аллоҳ билан ўзининг ўртасини ислоҳ қилса Аллоҳ у билан бошқа бандалар орасини ҳам ислоҳ қилиб қўяди. Бунинг учун бироз вақт ҳам керак бўлади. Сурункали касаллик даволаниши қийин ва узоқ муддат талаб қилганидек гуноҳлар ҳам сурункали бўлиб қолади, тарк қилиши учун узоқроқ муддат керак бўлади. Бунинг учун ёнидаги табиблик вазифасини бажараётганлар бироз сабр қилишлар керак бўлади. Оддий касалликни даволаш учун табобатдан илм ва тажриба зарур бўлганидек, гуноҳ касалини даволамоқчи бўлганларда ҳам даволаш илми ва тажрибаси бўлиши керак. Акс ҳолда сизга ўхшаб қўполлик қилиб қўяди, гуноҳ касаллигини зўрайтириб юборади. Сиз илм ўқинг. Ўзингизнинг чиройли ахлоқингиз билан уларга ибрат бўлинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:17 | Савол-жавоблар | 136 | Долзарб саволлар