Қўшнидан қарз

Ассалому алайкум! Биз қурилиш бошлаганимизда молиявий томондан қийналиб қолиб бир қўшнимиздан 3.000.000 сўм қарз сўраганман (пулни қарзга деб сўраганим аниқ эсимда). Қўшним эса гап сўзсиз менга айтган пулимни олиб чиқиб берган. Айрим сабабларга кўра қарзни айтилган муддатдан 3-4 кун ўтгандан кейин олиб чиқиб бердим, лекин қўшним “мен бу пулни қарзга бермаганман сизларга ёрдам бўлсин деб берганман” деб пулни олишдан бош тортди. Ойим у кишининг ойиси билан гаплашганларида гап орасида айтибдики: қарз берганини эшитиб дадасини жаҳллари чиқди “қўшнинг уй қуриб қийналаётганда ёрдам қилиш ўрнига пул бериб қайтариб олмоқчимисан” (шунга ўхшаш гап ўтибди). Энди мен нима қилсам бўлади, ахир бу пулни қарзга деб олганманку, қўшним ҳам пул бераётганда бу қарз эмас, ҳадя демаган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ихтиёрингиз, кейинчалик миннат қилишидан қўрқсангиз беринг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 04:28 | Савол-жавоблар | 146 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar