Эхсонни мажбур қилдириш

Ассалому алайкум! Ишхонамизда шундай одат бор, кимдир машина олса, фарзандли бўлса, ёки шунга ўхшаш нарсалар бўлади. Хўжайин фарзанди бўлган ишчига ёки мошина олганга мажбурий эхсон қилдиради. У хам қилиб беради розиман дейди (лекин қалбидан нима ўтаяпти биз билмаймиз, хўжайин гапирмасин деб қиберади). Шундай эхсонларда қатнашиш мумкинми? У ердаги таомларни ейиш?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мажбурлаб эҳсон қилдириши тўғри эмас. Бундай одатларни йўқотиш лозим. عن عمرو بن يثربي  رضي الله عنه  قال: قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لا يحل مال امرئ مسلم إلا بطيب نفس منه Амр ибн Ясрибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг кўнгилдан чиқариб бермаган моли ҳалол бўлмайди” деганлар. 
Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 04:14 | Савол-жавоблар | 141 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar