Ширк гапларни гапириб қўйиш
Ассалому алайкум! 18 ёш опам билан 13 ёшлик укамбор улар 5 махал намоз ўқийди илми бор. Шу икки ойча олдин бир хато қилишиб қўйишибдида 6 ёшлик жиянимга бир чўпдан кресга ўхшаш шакл ясаволиб хазил хузл қилиб сиғингандек қилиб (жиянимга) ур мени ур кофирни ур дебди опа-ука. Қайсидур кинодан кўрволишган бўлса керак. Жияним "Эртўғрул" "Мухташам аср" сериалидаги шохларга хавас қилгани учун кинодаги айрим персонажларни ролини ўйнабми. Хазил қилишган экан яқинда нимадандир гап очилиб ўша ишларини менга айтиб беришди. Мен эса бу ширк тавба қилиш тезроқ дедим ўзи нималар қилишган эдин деб сўрадим. Улар тасвирлаб беришди мени хам қалбимда қўрқув уйғонди. Яна ўша қилиқларини такрор кўрсат беришди иккинчи мартта гунох килишганига мен сабабчи бўлиб қолмадиммикан деб. Гапни очиғи улардан хавотирдаман. Улар ширк ишни қилишганми икки ойлик амаллари намозлари ўтмаганми? Тавба қилишсинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Куфр сўз ва амални ҳақ деб эътиқод қилмасада ўз ихтиёри билан амалга ошириш ҳам куфр ҳисобланади. Ундан тавба қилиши керак. Аввало бундай ишни қилганларга тўғри тушунча бериш керак. Кофир бўлдинг деб ҳукм қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 05:11 | Савол-жавоблар | 145 | Долзарб саволлар