Тафсири Ҳилолни устозсиз ўрганиш
Ассалому алайкум! Қуръони карим тажвидини ишончли устоздан ўрганмоқдаман Алҳамдулиллаҳ! Ҳозирда фақат ўқиб туширмоқдамиз. Ёдлашга устозимиз рухсат берганларича йўқ. Дарсда устозимиз оятларни таржима қилиб, маъноларини тушунтириб берадилар, лекин тафсирини қилиб бермайдилар(тафсирга илмим камлик қилади дейдилар) Шунингдек “Тафсири Ҳилол” китобини ўқишимизга ҳеч қачон қарши бўлмаганлар. Мен ўзим мустақил “Тафсири Ҳилол”нинг 30-жузини ўрганаётган эдим (намозда ўқийдиган сураларимни тадаббур қилай деган маънода). Турар жойимизга яқин масжидда таровеҳни ўқиб берадиган қоридан “Қуръонга амал қилиш нима билан бўлади? Тафсирдан ҳукм олиб шунга амал қилсам бўладими?”-деб сўрадим. У киши “Тафсирдан устозингиз ким?” деб сўрадилар. “Тафсирдан устозим йўқ ўзим мустақил ўқияпман” десам у киши: -Тафсирни устозсиз ўқиманг йўқса ўзингиздан фаришта ясаб оласиз деди. Жудаям бошим қотиб қолди. Ахир жуда кўп ҳадисларда Қуръонни тиловат қилиш билан бир қаторда уни тадаббур қилишга ҳам буюрилган. Қолаверса ҳозирда талабаман ва ўқишим яқинида тафсир ўргатадиган устоз топа олишимга кўзим етмаяпти. 1) “Тафсири Ҳилол”ни ёлғиз ўқишим дуруст эмасми? 2) Қуръони карим қандай қилиб ҳаётга татбиқ қилинади? Ёки унинг алоҳида илми борми? 3)Шариат ҳукмларига амал қилганимиз Қуръонга ҳам амал қилганимиз бўладими? Масалан устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Кифоя” китобларини ўқиб ундаги ҳукмларга амал қилсак; 4) “Сунний ақийдалар”, “Кифоя”, “Ҳадис ва ҳаёт” каби китобларни устозсиз мустақил ўқиб тушунмаган жойимни сизлардан сўрасам бўладими ёки мустақил ўргансам ғулуга кетиб қоламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Тадаббур учун ўрганаверинг. Ҳукм олманг.
2). Борича.
3). Тўғри амал қилсангиз.
4). Бўлади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:56 | Савол-жавоблар | 162 | Қуръони карим
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Тадаббур учун ўрганаверинг. Ҳукм олманг.
2). Борича.
3). Тўғри амал қилсангиз.
4). Бўлади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:56 | Савол-жавоблар | 162 | Қуръони карим