Мулк закоти
Ассалому алайкум! Мен аёл кишиман, менинг хам оз бўлсада ўз жамғармам бор. Аёл киши ўзи пулига ўзи эгалик қилади шариятимизда. Сизлардан сўрамоқчи бўлганим, тилло тақинчоқларим закотини қандай чиқараман? Уй олгандим (имтиёзлик кередит яъни бошланғич тўловсиз) унинг хам закотини чиқараманми? Онам қазо қилгани учун оиламизда аёл йўқ, онамникида турамиз эрим ва фарзандларим билан. Укамни уйлаб кейин чиқаман у уйга. Хуллас, кредит уйим бўш эди. Уни жихозлаб ижарага бердим. 200$ хар ойда оламан. Лекин кредитини хам тўлайман. Мулк закотини қандай хисоблайман? Ўзим ўқитувчиман. Ўтган рамазон ойига яқин янги фарзандлик бўлганим учун, ишга мажбур 0,25 ставкага қайтдим. Ойлигим кам бўлди. Топаётган пулимни закотини қандай чиқараман? Йиғиб қўйган жамғармамни бировга машина олиб бердик, узиб бериш йўли билан қайтариш эвазига 3 йилга. 4000$ пул эди. Берганимизга 1 ой бўлди, хозирда карантин туфайли қайтариш имкони йўқ, вақтинча тўхтатдик, у машинанинхам мулким сифатида закотини чиқараманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тиллоларингиз ва бошқа жамғармангиз, тижорат учун аталган мол мулкингиз қийматини чиқарасиз ва қирқдан бирини закотга ажратасиз. Ижарага берилган уйнинг қийматидан закот йўқ, тушган пулидан берасиз. Сотилган машинанинг қийматидан ҳам закот чиқарилади. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 06:05 | Савол-жавоблар | 180 | Закот