Телефонимга тегсанг менга ҳаромсан дегандим
Ассалому алайкум! Бундан 2-3 йил олдин аёлим рашқ туфайли телефонимга сўроқсиз тегаверганидан “қайтиб телефонимга тегсанг ёки қарасанг ҳам менга ҳаромсан” дегандим. Яъни талоқ сўзини айтганим буни оғирлигини билганимданми айтгим келмаган. Кейин аёлимга “телефонимга тега кўрма манга ҳаром бўласан деган сўзимни айтдим” дедим. У “жаҳл устида айтдиз” деганди мен “нима бўлсаям айтдим деб” деб жавоб қилдим. Шу нарса қийнаб келади, балки аёлим менга билдирмай телефонимга тегар, балки эсидан чиқибми ушлаши мумкин. Сизлардан илтимос мени айтган сўзим шариятда нима ўрин тутади? Қайтиб олишим мумкинми сўзимни?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша биринчи текканида аёлингиз сизга ҳаром бўлади. Қайта никоҳ ўқитишингиз шарт бўлади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:14 | Савол-жавоблар | 142 | Оила ва турмуш