Намозим мақулми?

Ассалому алайкум! Мен юзимга ҳуснбузарлар зарар берадиган даражада тошиб кетган эди. Мен косметологга бордим ва улар мени пилинг қилди. Юзимга нарсалар суртдилар ва кейин уйга борганиздан кейин юзизни ювманг шунча қилганим бекор бўлиши мумкин дедилар. Ва уйга келиб таҳорат қилдим фақат юзимга сув теққизмадим, сўнг намоз ўқидим. Энди ўйланиб қолдим ўша ўқиган намозим қабул бўлганми ёки қазосини ўқийманми? 2. Яна икки марта бормоқча эдим шунга яна юзинга сув тейғизми тур десалар юзни ювмасдан намоз ўқисам бўладими? Агар бундай ҳолда таҳорат учун юзимни ювишим шарт бўлса қандай қилиб юзимни ювсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қазосини ўқинг. Шуни хуфтондан кейин қилинг. Қўшимча ҳақ олса ҳам майли, келишинг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 06:49 | Савол-жавоблар | 159 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar