Авария холати

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар. Саволим мен икки ой аввал шахсий машинамда ёлда бировнинг машинасини уриб юбордим. Айб менда болганлиги сабабли у одамнинг машинасини тамирлатиб беришимни айтганимда у инсон озининг таниш устасига корсатди. Уста машина 6 миллионга тузалишини айтганида мен у инсоннинг конгли учун уста билан савдолашмасдан айтилган пулни бердим у инсон рози болди ва бошқа даъвоси ёқлигини айтди. Орадан икки кун отиб у инсоннинг илми бор диндан хабари бор акаси менга яна 500 доллар беришим кераклигини, сабаби машинасининг нархи авария болганлиги учун тушганини айтди. Мен бу ҳаммаси Аллоҳданлигини, мен ҳам атайин урмаганлигимни, озимнинг ҳам машинам 6 миллионга тузалишини ва укаси рози болганлигини айтиб у талаб қилган 500 долларни бермадим. У инсон болмаса бу ишни Аллоҳни озига ҳавола қиламиз деб кетти. Орадан бир ой отип ҳудди шу ҳолат яна такрорланиб авария болдим. Бу сафар айб менда болмади. Айбдор одамнинг ҳолатини кориб ва озимнинг ҳам бошимдан шу ҳолат отганини айтиб пул ундирмадим. Машинани озим тамирлаб олдим. Саволим шуки биринчи ҳолатдан сонг у инсонга айтган 500 доллар пулини беришим керакмиди. У инсон мени Аллоҳга ҳавола қилгани учун яна шу ҳолатга тушган болишим мумкинмиди. Жавоб учун олдиндан миннатдорчилик билдираман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Беришингизга ҳожат йўқ эди. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 07:11 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar