Акамнинг ўғли номаҳрамми

Ассалому алайкум! Ёшим 22 да. Мен жудаям кичкина қизалоқлик пайитларим акам уйланган эдилар биз бирга бир уйда яшаганмиз. 8-9 яшар пайтимда улар ўғиллик бўлишган биз опа укалардек бир уйда катта бўлганмиз жияним билан. 2 йил олдин мен турмушка чиқдим турмуш ўртоғим жуда ҳам тақволи инсонлар. Хозирда жияним 14 ёшда. Хўжайиним жиянимни менга номахрам бўлишини унинг олдида ҳам хижобда рўмолда юришимни айтишди. Яъни ота уйимга мехмонга борсам ёки у бизникига келса рўмолда юришимни у ҳам номахрам эканлигини айтишди ва яна бирор бир домладан буни аниқлаштириб сўраб беришларини айтишти. Жияним менга номахрамми ростдан? Акам билан орамиздаги ёш 15 ёшда акамнинг ёнида ҳам хижобда юришим керакми рўмол ўралган холда?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёл кишини туғишган акаси ёки эмикдош акаси бўлса ўша акасининг ўғиллари ўша аёлга шаръан маҳрам ҳисобланади. Ёнида рўмолсиз юриши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 08:06 | Савол-жавоблар | 159 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar