Кўпчилик бўла туриб алоҳида намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Биз ётоқҳонада 4 киши турамиз ичимизда намоз ўқишни бошлаганлар энг камида 2 йилдан бери ўқийди. Бизга бир акамиз бизда тажвид йўқ биз намозни бузиб қўйишимиз мумкин жамоатнинг гуноҳи Имомнинг бўйнига тушади деган эди шундан бери битта ҳонада 4 киши алоҳида намоз ўқиймиз. Шу ишимиз қай даражада тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жамоатнинг савобидан бебаҳра бўласиз. Тажвидни ва намоз қоидаларини яхши биладиганингиз имомликка ўтсин. Ундай киши йўқ бўлса тезда ўрганиб олинглар. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 04:02 | Савол-жавоблар | 150 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar