Ғайридинларни ёмон кўришимиз керакми?
Ассалому алайкум! Биз мусулмонлар ғайридинларни ёмон кўришимиз керакми? Менга кўринишидан ислом динидан чуқур бир илмга эга бир одам, “биз мусулмон бўлиб ғайридинларни ёмон кўришимиз керак” деб айтдилар. Лекин мен бу фикрга қаршиман, шунинг учун силардан сўрашга ахд қилдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уруш ҳолати бўлганида улар билан ёмон муомалада бўлиш аниқ. Лекин тинчлик ҳолатида уларга ёмон муомалада бўлиши керак эмас. Ҳатто аҳли китоблардан севган қизларингизга уйланишингиз ҳам жоиз дейилган. Энди инсон севган хотинига қандай муомала қилишини билсангиз керак. Аллоҳ таоло "Мумтаҳана" сурасида марҳамат қилади: لَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ لَمْ يُقَاتِلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَلَمْ يُخْرِجُوكُم مِّن دِيَارِكُمْ أَن تَبَرُّوهُمْ وَتُقْسِطُوا إِلَيْهِمْ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ 8. Аллоҳ сизлар билан дин борасида уруш қилмаган ва сизларни диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севадир.
Аллоҳ таоло бу ояти каримада мўмин-мусулмонларни бошқа миллат ва диёнат вакиллари билан, агар улар мусулмонларга диний адоват ила уруш қилмаса ва уларни сиқувга олиб, ўз диёрларидан чиқариб юборишга уринмаса, яхши алоқада бўлишга буюрмоқда ва уларга нисбатан адолатли бўлишни таъкидламоқда.
«Ҳа, эй мусулмонлар,
«Аллоҳ сизлар билан дин борасида уруш қилмаган ва сизларни диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан сизларни қайтармас».
Ушбу ҳукм Ислом динининг нақадар инсонпарвар ва кенгбағир дин эканининг ёрқин далилидир. Бу дин бошқа диндагиларга яхшилик ва адолат қилишдан ҳеч кимни ман қилмайди.
«Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севадир».
Бундай улуғвор ҳукмни ўзга тузум ва динлар жорий эта олмаганлар. إِنَّمَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُم مِّن دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَى إِخْرَاجِكُمْ أَن تَوَلَّوْهُمْ وَمَن يَتَوَلَّهُمْ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ 9. Албатта, Аллоҳ сизлар билан дин борасида уруш қилганлар, сизларни диёрларингиздан қувиб чиқарганлар ва чиқарилишингизга ёрдам берганларни дўст тутишдан қайтаради, холос. Ким уларни дўст тутса, ана ўшалар – ўзлари золимлардир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 09:45 | Савол-жавоблар | 150 | Ислам