Аёлларнинг қош териши

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар мен келин бўлганимга 5 бўлди алхамдулиллах. Оиламиз жуда исломий ва ахил оила. Қош териш оғир гунохлигини сайтингизни ўқиб тушундим аввал янги келинлигимда мен хам қошимни терар эдим хозирда 1 йилдан ошди умуман термаяпман. Лекин қайнонам доим териб юрадилар тўғрироғи ўзим териб қўяман. Кўп маротаба териш гунохлигини айтдим намоз ўқийдила, исломий аёлла Қуръон китоб хам доим ўқиб юрадилар, лекин қошларини хам доим тердиралла Аллоҳ Ўзи кечирсин энди термасам бўлмайдида деб териб қўй дейдила. Мен йўқ деёлмайман. Сайтингизда ўқиганимда терганга хам тердирганга бир хил гунох ёзилади дейилибди. Қайнонамга гап қайтарган бўлиб қоламан термайман десам деб индаёлмайман. Каналингизни хам доим кузатиб юрадилар биладила гунох ишлигини шу иш хақида гап бошласам бўлди деб гапирма дейла. Бу холатда мен қандай йўл тутсам бўлади? Маслахатингизга мухтожман. Жавобингизни кутаман. Олдиндан катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қайнонангиз териб қўй деса “Йўқ, гуноҳингизга шерик бўлмайман” деб айтинг. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 13:46 | Савол-жавоблар | 167 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar