Иш вақтида ухлаш

Ассалому алайкум! Мен текстилда ишлиман иш вақтим хар куни кечаси ишлаймиз 20:00 дан 08:00 гача ишимиз қийин погрузкада ишлаймиз лекин иш кўп бўлса тезроқ харакат қилсак 00:00 гача ишимизни битирамиз. Кейинги юклар тайёр бўлгунча 3 ёки 4 соат вақт кетади. Шу вақт ичида биз ухлаймиз, эрталаб 5:00 да ишни бошлаймиз. Ночдагиларга ухлаш мумкун эмас, лекин ишимизни тезроқ харакат қилиб битириб қўямиз ва 3 ё 4 соат бўш вақтимиз бўлади охраналар ишиларни битирган бўлсейлар ухлайверинглар, тайёр бўлса уйғониб ишни бўшлейла дейди. Ухлашимизни бошлиқлар билса ойликдан кесади ё бўшатади. Ишимизни битириб бўлгач ухлаб туриб олаётган ойлигимиз халол бўладими? Яна қўшимча иш хаққисиям бор сахар 5:30 дан эрталабки 8:00 гача қўшимча хақ соатига ёзилади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизлар ишга киряпганда шу шартларга рози бўлган бўлсанглар, уларга амал қилишингиз керак бўлади. Бошлиқлар билан гаплашиб, розилигини олинглар. Булмаса топган пулларингиз шубҳали бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 10:07 | Савол-жавоблар | 154 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar