Атрофимдагиларга насиҳат

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ 5 вақт намоз ўқийман. Диний илм олишда бардавомман. Атрофимдаги ҳамкасбларим, дўстларим ҳам иймон-эътиқодли инсонлар Аллоҳга шукр. Аммо қариндошларим ундай эмаслар. Шукрким серуруғмиз. Улар орасида ҳатто атеист қариндошим бор минг афсус. Тўғрироғи тоғам. Аёл қариндошларим орасида чекадигани бор. Ичадиганлари кўп. Аммо ҳаммалари мени яхши кўришади. Ўзим институтда ўқийман, улар билан ойда бир кўришиб тураман. Шу сабабли янгаларим, холам, аммаларим ҳаммаси кўришганда ўпиб кўришади. Қиз бола қариндошларим қўл бериб сўрашади. Уларда ҳозирда диний илм умуман йўқ. Бунинг нотўғри эканини қандай тушунтирсам. Анча вақтдан буён бормай ҳам қўйдим. Аммо ота-онам уришиб беришди. Таб тортмай чўчқа шашлик еб, ароқ ичадиган қариндошларимга буни қандай тушунтирсам. Бормасам силаи раҳим қилмаган, борсам зино қилган бўлиб қоляпман. Тўғриси чарчадим. Икки ўт орасида қолдим. Илтимос йўл кўрсатинглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз уларга гўзал муомала қилишда давом этинг. Улар хурсанд бўладиган баъзи бир совғаларни ҳам оволинг. Сизни гапингизни йўқ демайдиган даражага чиқиб кейин насиҳат қилинг. Албатта бунинг учун узоқроқ вақт кетади. Қўл силтаб кетиш осон, жеркиб сўкиб бериш ҳам осон, уларга тавба қилган инсонларнинг ҳикояларидан айтиб беринг. Асло уларни паст кўрманг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 10:18 | Савол-жавоблар | 147 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar