Ақиқага аталган қўй

Ассалому алайкум! Менинг бир дўстим ўғлининг ақиқасига атаб бир қўй боқиб қўйган экан, у қўй озғинлиги сабабли ўрнига ёнидаги бошқа семизроқ қўйлардан бирини сўймоқчи бўляпти. Шундай қилса бўладими? Аталган қўйни нима қилади? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ин шаа Аллоҳ деган сўзни қўшиб атаган бўлса бемалол бошқасини сўяверади. Масалан ин шаа Аллоҳ шу қўйни сўяман деган бўлса уни ўрнига бошқасини ҳам сўйиши мумкин. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 12:41 | Савол-жавоблар | 178 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar