Хизмат ҳақини тӯлаб берувчи компания

Ассалому алайкум! Юк ташиш компаниясига буюртма берган мижозлар хизмат ҳақини кечиктириб ҳар 3 ё 6 ойла тўлаб беради. Агар пулни бир ҳафтада олмоқчи бўлсак шундай компаниялар бор, тўлаб беради ва буюртмачини пул беришини кутади лекин 2фоиз хизмат ҳақини бизнинг компаниядан олади. Агар биз хизмат ҳақимизни тезроқ олиш учун шу компания хизматидан фойдалансак рибо бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пулдан қарз бериб қайтариб олишда устамаси билан олинадиган ҳар қандай амалиёт рибо ҳисобланади. Бу амалиёт “қарзларни сотиб олиш” деб аталади. Яъни қарзларни эгаларидан қарзнинг қийматдан камроққа вақтидан олдин сотиб олиш бўлиб, бу ҳаром қилинган рабавий шартномалардан ҳисобланади. Бунда шартномада икки хил рибо бир бўлиб, бири фазл рибоси, иккинчиси насия рибосидир. Фазл(ортиқча) рибоси – қарзни сотиб олинган маблағдан кўра қарзнинг миқдори ортиқча бўлади. Насия рибоси қарзнинг маблағнинг олиш муддати кечиггани учун бўлади. Шунингдек бу ерда амалиётни ҳаром қилувчи яна бир иллат бўлиб, у “ғарар” яъни қарзни ундириш аниқ бўлмаганлигидир. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ الْحَصَاةِ وَعَنْ بَيْعِ الْغَرَرِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тош отиш савдосидан ва “ғарар” савдосидан қайтардилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 01:49 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar