Уйга бориш учун рухсат

Ассалому алайкум Устоз. Ушбу саволим эр-хотинлик хусусида. Агар хотин уйига асосан ота-онасини, ака-синглини кўргиси келиб эридан рухсат сўраса, лекин эр бунга хеч қандай шаърий сабабсиз рухсат бермаса хотин қандай йўл тутиши лозим?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳанафий мазҳабининг машҳур китобларидан бўлмиш “Баҳрур роиқ шарҳи Канзуд дақоиқ” номли китобда бу ҳақда қуйидагилар ёзилган: “Тўғри ва фатво берилган гап қуйидагича: “Аёл киши ота-онасининг зиёратига ҳар ҳафтада бир марта у (эри) рухсат берса ҳам, бармаса ҳам чиқади. Маҳрамларнинг зиёратига ҳар йилда бир марта у (эри) рухсат берса ҳам, бармаса ҳам чиқади”.

30 Апрел 2022, 20:25 | Савол-жавоблар | 145 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar