Стипендиям кимга тегишли?

Ассалому алайкум! Мен чет элда ўқийман. Турмуш ўртоғим қарз олиб мени ўқишга олиб кирганлар. Қарзимиздан қутулгунга қадар ҳар ойлик стипендиямни уларга берардим (500$ ойига). Қарзимиздан қутилиб олдик Алҳамдулиллаҳ. Энди турмуш ўртоғимга стипендиямни уларга бермасликни, ўрнига қизим учун ва уйимиз учун нарсалар сотиб олмоқчилигимни айтдим. Лекин эрим менга стипендиям уларга тегишли эканини ва унда мени ҳаққим йўқ эканлигини айтдилар. Энди мен стипендиямни ўз ҳоҳишимча ишлата олмаяпман. Мен стипендиямни уларга беришга диний томонлама мажбурманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслида ситпендиянгиз сизни ҳақингиз. Эрсиз қолмай десангиз келишишга мажбурсиз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 13:02 | Савол-жавоблар | 160 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar