Хизмат учун пул олиш

Ассалому алайкум! Ишлаб чиқарувчи танишидан молини сотиб беришини сўраб устига қанча қўйсанг розиман деса, унинг молини устига нарх қўйиб сотиб бериш тўғрими? Ишлаб чиқарувчи сотувчи қанча нарх қўйганини билади. Худди шу вазият хизмат кўрсатиш сохасида бўлсачи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сотиб бермоқчи бўлсангиз хизмат ҳақингизни тайин қилиб олинг. Масалан 110га сотаман 10 меники, 100 сеники каби. 110дан ортиғига сотсам униси ҳам меники деб келишиб олинг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 14:08 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar