Бомдод номозини бошлаган эдим
Ассалому алайкум! Хўжайним сафарда, шу кишини соғ саломат келишини худойимдан сўрай деб бир махал бомдод номозини бошлаган эдим. Болаларим жуда кичкина бўлгани учун 5 вақт ўқишга иложим йўқ. Эшитишимча бошласа бирдан хаммасини бошлаш керак экан, хеч бирини қазо қилмаслик керак экан, азоби қаттиқ булар эмиш. Сал болаларим каттароқ бўлгач хаммасини бошлаш ниятим бор. Нариги дунёда азобланиши қаттиқ бўлади деганга ичимга ўт тушди, бирор маслахат берингизлар, бир махал бомдод ўқисам бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, ўша айтганлар тўғри айтишибди. Бир вақтини ўқишга ҳам қодир бўлатуриб ўқимасликни азоби қаттиқ. Қолганини ўқимасанг буни ҳам ўқима дейиш эса шайтон билан кофирни гапи. Чунки инсон бир вақт намозни бошласа қолганини ҳам ўқимаса туролмайдиган бир лаззатни топиб олади. Шайтон ва шайтонсифатлар эса буни билгани учун биттадан ҳам маҳрум қилгиси келиб туради. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 19:56 | Савол-жавоблар | 181 | Намоз