Суғур ёғи

Ассалому алайкум! Суғур ёғи ҳаромми ёки ҳалолми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қоида: 1). Гўшти ейиладиган ҳайвонларни Бисмиллоҳни айтиб сўйса гўштларини ейиш ҳам ёғини суртиш ҳам жоиз. 2). Гўшти ейилмайдиган ҳайвонларни, масалан айиқ, суғур, тошбақа, типрптикан кабиларни Бисмиллоҳни айтиб сўйса гўшти ейилмаса ҳам ёғини баданга суртиш жоиз ва у билан намоз ўқиш ҳам жоиз. 3). Томирларида оқувчи қони йўқ ҳашоратлар масалан таркан, чувалчанг, пашша шиллиқурт, чумоли кабилар ейиш ҳалол бўлмасада дори тайёрланиб баданга суртилса жоиз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 15:26 | Савол-жавоблар | 293 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar