Махрни беролмаган бўлса

Ассалому алайкум! Аёл кишига бериладиган махр энг ками қанча миқдорда берилиш керак? Махр бермасдан аёли бу дунёдан ўтган бўлсачи? Шунча миқдорда эхсон қилса ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёлнинг меросхўрларига беради. Масалан биринчи меросхўр эр бўлади. Ўғил қизлари бўлса мерос тартиби бўйича тарқатилади. Ўша вақтнинг 10 дирҳамини ҳисобга олса энг ками ҳозирги кунда 100 долларга тўғри келаркан. Чунки ўша даврларда 20 тилла 200 дирҳамга тўғри келган. Маҳрнинг энг ози эса 10 дирҳам дейилган. Эр ўлган аёлининг маҳрини меросхўрларга тарқатиб юбормаса қиёматда қарздор бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:15 | Савол-жавоблар | 162 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar