Расулуллохни кулдирган сахоба

Ассалому алайкум! Бир марўзада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир сахоба хар доим гапириб кулдирганлиги хақида эшитдим. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ اسْمُهُ عَبْدَ اللهِ، وَكَانَ يُلَقَّبُ حِمَارًا، وَكَانَ يُضْحِكُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَدْ جَلَدَهُ فِي الشَّرَابِ، فَأُتِيَ بِهِ يَوْمًا فَأَمَرَ بِهِ فَجُلِدَ، فَقَالَ رَجُلٌ مِنَ الْقَوْمِ: اللَّهُمَّ الْعَنْهُ مَا أَكْثَرَ مَا يُؤْتَى بِهِ. فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَلْعَنُوهُ، فَوَاللهِ مَا عَلِمْتُ {إِلَّا} أَنَّهُ يُحِبُّ اللهَ وَرَسُولَهُУмар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Абдуллоҳ деган киши бўлиб, унинг лақаби «эшак» эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кулдириб турар эди. Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ичкилик туфайли савалатган ҳам эдилар. Бир куни уни яна олиб келишди. У зот буюрдилар, уни савалашди. Шунда қавмдан бир киши: «Аллоҳим, уни лаънатлагин, бунча кўп олиб келинавермаса!» деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни лаънатламанглар! Аллоҳга қасамки, у Аллоҳ ва Унинг Расулини яхши кўради деб биламан», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 15:58 | Савол-жавоблар | 167 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar