Рўза тўғрисида
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар! Мени бир дўстим сўраб беришни илтимос қилди. Рамазон ойида рўза тутиш нияти борлигини, лекин соғлиги туфайли, яъни нафас қисиши борлигини ва доимий равишда "салбутамол" номли доридан (нафас қисганда оғизга сепилади) фойдаланиши кераклигини айтди. Саволим шуки ушбу доридан фойдаланилганда рўза очиладими ёки ушбу дори воситасидан фойдаланиб рўза тутиши мумкинми. Агар ушбу холатда рўза очилса нима қилиш керак? Жавоб учун олдиндан рахмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! https://savollar.islom.uz/savol/33535 Дори билан бўлса ҳам ичкарига киритмасдан ишлатиб, тутсалар яхши. Бундай одамлар ҳақиқатан ёзнинг узун кунларида рўза тута олмасалар, қишнинг қисқа кунлари қазосини тутиб берадилар. Агар ўша кунларда ҳам иложини топа олмасалар тутмаган ҳар бир кун эвазига фидя тўлайдилар. Фидя ҳар кимнинг одатда ейдиган икки маҳал таоми. Уни фақир-мискинларга берилади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:49 | Савол-жавоблар | 146 | Ибодатлар