Оқ бўлган фарзанд
Ассалому алайкум! Бизга ёрдам беринг. Дадам деярли ҳар кун ичиб келади. Шу туфайли ҳар кун жанжал. Бир куни жуда кўп ичиб келибди. Айтаётган гаплари тушунарсиз эди. Онам жанжал бошлабди. Жанжалга сабаб ичиш бўлмаган аслида. Бир муддат аввал дадам бир аёл билан юриб қўйган экан ва ўша аёл яшайдиган маҳалласида қўлга тушиб қолибди. Шу сабаб судлашувлар бўлган. Уйимиздаги жанжалга асосий сабаб шу. Бу жанжал шунчалар авж олган. Онам дадамга шунчалар бақирган ҳатто эркакларча сўкиниб бақириб жанжал қилибди. Уйда икки балоғатга етиб бораётган синглим ҳам бор. Шулар ёнида эркакларча сўкиниб дадамга бақирмоқда. Укам сингилларимни ёнида бунақа гаплар айтаётганидан уялганидан аямни бир шапалоқ урибди. Дадам укамни урмоқчи бўлиб қувиб кетибди. Укам нариги хонага қамалиб олиб эшикни очмабди. Дадам эса оқпадар эшикни оч деб бақирибди. Барибир эшикни очмаган экан. Бу вақтлар мен россияда эдим, келганимда бу воқеани менга айтиб берди. Саволим шуки укам онамни ургани учун ва дадамни оқпадар дегани билан ота онамга оқ бўлдими? Агар оқ бўлган бўлса укам нима қилади энди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Розилигини олади. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 17:59 | Савол-жавоблар | 173 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Розилигини олади. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 17:59 | Савол-жавоблар | 173 | Оила ва турмуш