Маъбуда исми хақида
Ассалому алайкум! Мени бир якин дугонамни исми Маъбуда, анчадан буён исмини ўзгартириш ниятида юрган эди, исми но жоиз эканини ўзи хам жуда яхщи билади. Яқинда паспорт олиш арафасида исмини ўзгартиришни хохларди, бу хақида онасига айтганда, онаси дугонамга қатъий қаршилик кўрсатибдилар, исминг ўзингга мос хечам ўзгартирмаймиз, ўқишингдаги хижобли қизлар сенга ёмон таъсир ўтказяпти, улар сени кўролмагани учун сенга исмингни ўзгартир деб айтишяпти, бу ниятинг хақида аданг эшитмасин, ўқишингни хам йиғиштиртириб қўядилар, бу мавзуга бошқа қайтмаймиз дебдилар. Дугонам бу ишдан йиғлади, мени одамлар шу исмда чақиришгани учун хам улар хам гунохкор бўлиб қолишини хохламайман, нима қилишни билмаяпман деб, онасига хам қарши чиколмаяпти. Бу мавзу хақида бошқа гапиролмиман деябди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзгартирсин, бошқа гап йўқ. Онаси бу борада оқ қилса ҳам зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 21:38 | Савол-жавоблар | 174 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзгартирсин, бошқа гап йўқ. Онаси бу борада оқ қилса ҳам зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 21:38 | Савол-жавоблар | 174 | Оила ва турмуш