Муҳийддин ибн Араби аслида ким?

Ассалому алайкум! Муҳийддин ибн араби ким? Уни китобидаги Пайғамбаримиз билан шайтон суҳбати ҳақидаги видео ва аудиолари жуда кўп тарқалган. Кўплар уни Ваҳдат ул вужуд ақидасида бўлган. Ва бази уламолар китобларини ўқиб ҳулулилик ақидасини тарқатган дейишади. Яни Аллоҳ таоло зоти билан инсонни ичида бўлади. Ва уни Иброҳим алайҳиссаломнинг ўзи Аллоҳ деган калимасини ҳам ёзган дейишади. Астағфируллоҳ. Хатоларимизни Аллоҳ кечирсин. Буларни айтишимдан сабаб Тошкентлик имомнинг у кишини улуғ зот ва яна қандайдир гўзал сўзлар билан у кишини улуғлаганини эшитин иккиланиб қолдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Муҳйиддин ибн Арабий катта валиюллоҳлардан бўлганлар. Дин душманлари у зотнинг китобларига турли ширкий ва бидъатларга тегишли гапларни тиқиб юборишган.
Ваҳдатул вужууд масаласи жуда осон масала. Буни ҳозирги кунда мисоли ҳамма токда ишлайдиган нарсаларнинг мавжудлиги электростанцияга боғлиқ. Ток бўлмаса улар мавжуд эмас. худди шунингдек ҳар бир нарсанинг мавжудлиги Аллоҳнинг махлуқотларини ҳаракатланишларига қудрат яратиб беришига боғлиқ. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 23:38 | Савол-жавоблар | 178 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar