Уста ҳақимни қандай оламан
Ассалому алайкум! Мен устаман. Бир йил олдин махаллама бир қўшнимни уйида уста ҳақи чамаси 2.400.000 сўмлик иш қилдим. Ўша пайтда иш эгаси тўй бошлаб қўйганди. Шунинг учун иш ҳақини арзонрок хисоблашни дилимда ният қилгандим. Аммо уй эгаси иш тугагач ҳақимни ойлик олиши билан беришини айтди. Орадан вақт ўтгач муддатни озгина чўзилишини айтиб узр сўради. Вақт ўтиб бу хол қайта такрорланаверди. Шу тариқа бир йил ўтди. Орада бир мартта уйимиздагиларга 300.000 сўм ташлаб кетибди. Ўша пайт тўй бошлагани ва махалла қўшним бўлгани сабаб уста ҳақини айтишга тортинган эдим. У пайт доллар курси 8.800 сўм атрофида эди. Хозир 10.100 сўм атрофида. Пул қадрсизланиши сабаб ман бир мунча зарар кўрябман. Ман уста ҳақимни қандай хисоблашим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда ўша ишни қилсангиз неча пул ҳақ бериладиган бўлса ўшани эътиборга оласиз. Чунки сиз келишиб олмасдан нотўғри иш қилган экансиз. Келишилмаган суратда ажри мисл, яъни бошқалар ўша ишни неча пулга қиладиган бўлса ўшани олинади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 01:06 | Савол-жавоблар | 147 | Долзарб саволлар