Бир хонадондан икки фарзандга ақиқа қилиш

Ассаламу Алайкум! Бир кунда битта ҳонадонда ака бир фарзандига ука бир фарзандига биттадан яни ҳар бир фарзанд учун биттадан жами иккита қўй сўйиб, сўйилган қўйдан дастурҳон ёзиб, қори домла таклиф этиб, фарзандлар ҳаққига дуо қилиб Қуръондан тиловат қилиш жоизми? Қолган гўштини қийналган оилаларга ҳомлигича тарқатсак жоизми? Суйиш жараёнида ҳар бир фарзанднинг номи айтилиб шу фарзандга деб сўйиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ерда ҳеч қандай қийин иш йўқ. Шу икки бола тарафидан ақийқани ният қилдик “Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар” деса бўлди. Бошқа ҳеч қандай нарсага ҳожат йўқ. гўштни хоҳлаганча ишлатиш мумкин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:41 | Савол-жавоблар | 176 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar