Зиёратгох ҳақида

Ассалому алайкум! Мен излаш хизматидан саволимга тўлиқ жавоб топаолмадим шунинг учун савол йўллаяпман онамнинг айтишича отам яни онамнинг дадаси бир зиёратгохга доим бориб тураркан отам рахматли бўлганлар тоғамнинг қизи 6 йилдан буён фарзандли бўлмаяпти тоғамнинг қизини айтишича отам раҳматли унинг тушига кириб у билан қўй етаклаб ўша зиёратгохга кетаётгамиш бу ҳол 3 кун такрорланибди. Онамнинг айтишича шу зиёратгохга бориб қурбонлик эхсон қилса фарзандли бўлармиш мен у қурбонликни кимга бағишлайди деб сўрасам Худо йўлига худойи қилади ва бази нарсаларни эхсон қилади деди айтингчи шу ниятни уйда қилса бўлмайдими? Шу ёққа бориш шартми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 01:17 | Савол-жавоблар | 154 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar