Бошқа диний китобларни ўқиш

Ассалому алайкум! Илм олиш мақсадида бошқа диннинг китоблари ва тарихини ўқиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир сўз ва маълумотнинг инсон эътиқоди ва ҳаётига ўз таъсири бўлади. Исломий эътиқодни мустаҳкам қилиб олган киши маълумот сифатида бошқа дин китоблари ва тарихини ўрганиши мумкин. Акс ҳолда ҳақни кўра олмайдиган бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:18 | Савол-жавоблар | 177 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar