Саловот кимга бағишлаш керак?

Ассалому алайкум! Жума кунлари саловот дуосини 100 марта ўқийман. Олдинлари шу саловотни Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) га бағишлар эдим. Яқинларим айтишича Аллоҳни йўлига бағишланг дейишди. Бу қайси бири тўғри? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саловат айтилади, бағишланмайди. Бизнинг халқимизда нимани бўлса бағишлаш тушунчаси пайдо бўлиб қолган. Тўғри, баъзи ибодатларни қилиб, савобини йўллаш мумкин, лекин бу дегани нима амал қилсанг ҳам ҳаммасини бағишла дегани эмас. Саловат ҳам айтилади, лекин бағишланадиган нарса эмас. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 02:23 | Савол-жавоблар | 201 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar