Хамият

Ассалому алайкум! Саволни яқин танишимнинг номидан бераяпман. Улар қишлоқда яшашади акаси шаҳардан уйланган яқинда акасининг қайнотаси шахардан уй олиб бериб шахарга кўчириб кетибди. Танишимнинг ота онаси сен хам шахарда яшайсан қайнотанг уй олиб берсин, агар уй олиб бермаса хотин болаларинг билан акангникига кўчиб бориб ўша ерда яшаб ишлайсан, қайнотанг бундан ор қилса сенга хам шахардан уй қилиб берар деган гапларни чиқаришган эмиш. Танишимнинг боши қотган қайнотасига уй олдиришга номус қилаяпти, акасиникига кўчиб бориш уят хамда домда хожатхона ва ванналари битта бўлган уйда ака ука хотинлари билан бирга туриш ноқулай. Бу томонда эса ота онанинг розилиги танишим аҳли илмларнинг маслахатига жуда мухтож.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу очиқ-ойдин зулмку. Бу борада билиб ишини қилсин, ота-онасини айтганини қилиши керак эмас. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 02:45 | Савол-жавоблар | 179 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar