Чақимчи бўлиб қолмайманми

Ассалому алайкум! Мен шеригим билан аптекада ишлаймиз, шеригим кассада турадиган пулдан пул ўғирлаётганини билиб қолдим. Буни исботлаб беришга ҳеч қандай далилим йўқлиги учун индамай юргандим. Директоримиз ҳам камералар орқали шеригимни пул олганини кўриб, менга унга кўз-қулоқ бўлиб юришимни тайинлади. Шеригимга бу ҳақда насиҳат қилдим, аммо ўғирликлар давом этяпти. Шеригим "пул олаётганимни ҳеч ким билмайди" деб ўйлайди. Бундай иш қилаётганини директоримга айтиб берсам чақимчи бўлиб қолмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Директорингизни ўзи камерадан кўриб олсин. Бошлиқни бунга имконияти ҳам ҳаққи ҳам бор. Сизни уриштиришни ҳожати йўқ. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 03:07 | Савол-жавоблар | 175 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar