Блоггерлик
Ассалому алайкум! Мен Ёутубе да канал очиб видеолар тайёрлаб блоггерлик қилмоқчиман. Йўналишим эса китобларни ўқиб овозимни ёзиб олиб видео шаклида тайёрламоқчиман. Мисол учун Тарихи Мухаммадий китобидан, Саодат асри, хар хил ривоят, қиссалар, машхур инсонлар хаёти, яъни ўзимизнинг шоирларимиз тарихий шахсларимиз ва шунга ўхшаш маълумотлар. Мақсадим хозирги кунда тенгдошларим ва ёшлар китоб ўқимай қўйишган. Видео бўлса ёки аудио бўлса эшитишади. Шу иш билан шуғуллансам бўладими, кейин бу видеолардан келадиган пуллар халол бўладими? Мисол тариқасида Саодат асри китобини ўқиб ўшандаги маълумотни тайёрласам, бу китобнинг эгасидан рухсат олиб билмайман. Шунда бундан тушган пул халол бўладими? Бу китобни ёзган инсонга нисбатдан хиёнат қилган бўлмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳамма сиз каби ишни қилмоқчи, яқин кунда буни ҳам қизиғи қолмайди. Тушган пул ҳалол. Муаллифлик ҳуқуқига риоя қилинг. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 04:24 | Савол-жавоблар | 142 | Ҳалол ва ҳаром