Аср намозини вақтидан олдин ўқиш
Ассалому алайкум! Мени бир танишим намоз вақтлари киришидан 10-15 дақиқа олдин ўқиб юборади. Масалан Аср намозининг вақти 16:47 бўлса 16:37 ларда ўқиб юборади. Шунда аср намози ўқиган бўладими ёки нафл намозига кириб қоладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир намознинг ўз вақти бор. Ўша вақтдан аввал ўқиса дуруст бўлмайди. Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида марҳамат қилади: قَالَ اللهُ تَعَالَى: إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا103. «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир», деган.
Бу ояти карима намознинг фарзлиги ҳақидаги оятларнинг бири бўлиб, ундаги намозни тўкис адо этиш ҳақидаги буйруқ фарзни ифода этади. Намознинг вақти тайин қилиниб, фарз этилганлиги эса уни ўз вақтида адо этиш лозимлигини англатади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 10:43 | Савол-жавоблар | 267 | Намоз