Вақтинчалик татуировка
Ассалому алайкум! Татуировка ҳаромлигидан хабарим бор. Бунинг сабаби сиёҳни тери остига жойлашда деб эшитганман. Вақтинчалик татуировка, яъни тери устига чизилувчи расм (терига озор бермаган ҳолда) ҳаром ҳисобланмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу жон, бадан, бутун борлиғимиз Аллоҳ таолонинг мулки. Бизга омонатга берилган, биз уни сақлашимиз шарт. Қандай ювиб тозалаймиз, нималарни едирамиз, қандай дам олдирамиз, кимлар билан муносабат қилдирамиз ҳамма ҳаммаси бизга белгилаб берилган. Ундан ташқарига чиқишга ҳеч қандай ҳаққимиз йўқ. Бизга бу суратни ҳам Аллоҳ таоло берган. Айбдор қилиб қўйсак айбимизни тўғрилатишимиз мумкин. Аммо ўзимиз хоҳлаганимиздек ўзгартириб олишга ҳеч қанақасига ҳаққимиз йўқ. Шунинг учун қош териш ҳаром, эркаклар соқолини қириш ҳаром, аёллар сочини қириши ҳаром, ўзини жинсини эркакдан аёлга, аёлдан эркакка алмаштириш ҳаром, ўз жонига қасд қилиб ўлдириш ҳаром, ақлни ишдан чиқарадиган ичимлик ва моддаларни истеъмоли ҳаром, ўзичасига бор чиройни янада чиройли қиламан деб сиз айтгандек татуировкалар қилиш ҳаром. Вақтинчалик териларини таранг қилиб тортиришлар ҳам ҳаром. Чунки бу каби барча ишлар вақтинча чирой бериб, бироз муддат ўтгач инсонни бадбашара ҳолига келтиради. Бунинг мисоли мукаммал бир рассом нодир бир санъан асарини чизса ва сизни уйингизга омонат деб вақтинчалик қўйиб кетса, сизга ёқмаганлиги учун ёки ўзингизча шундай бўлса зўр бўлади деб омонат асарга ўзгартириш киритиш билан баробардир. Бу ишингиз асар соҳибини қанчалар ғазаблантиради? Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 04:46 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар