Фарзанд отасига намозни ўргатиши мумкинми?

Ассалому алайкум! Дадамни ёшлари 58да. Ҳали ҳам намоз ўқимайдилар. Уларнинг ҳақларига Аллоҳдан иймон инсоф ҳидоят тақво сўраб давомий дуодаман. Ўзларига бир неча бора одоб доирасида ибодатни бошлашлари ҳақида гапирганман. Рўзғор тирикчилик деб тиним билмайдилар. Намоз ўргангани вақт топилмайди. Вақт бўлганда ўргатадиган устоз йўқ. Мен ўқиб ўрганган манбалар асосида ўргата қолай десам “сен менга намозни ўргатсанг устоз бўлиб қоласан кейин сенга қаттиқ гапириб юборсам ҳафа қиладиган иш қилсам устозга қарши чиққан бўлиб қоламан” дейдилар. Бенамозлик қандай гуноҳ эканлигини оқибати қандай бўлишини билиб дадамнинг оҳиратдаги аҳволидан ҳавотирдаман. Маслаҳат беринг устозлар бундай ҳолатда мен нима қилай? Дадамга намоз ўргатишим мумкинми ёки бошқача йўл тутиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фарзанд отасига намозни ўргатиши мумкин. гарчи устоз бўлиб қолса ҳам оталик устозликдан устун туради. Шунинг учун одоб берса ёки сўкса ҳеч қандай зарари йўқ. Ўргатаверинг. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 05:08 | Савол-жавоблар | 181 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar