Германияда намоз вақти
Ассалому алайкум! Мен Германияда амалиётдаман. Хабарингиз бор бу ерларда "қишки" ва "ёзги" вақтларга ўтилади. Шу сабаб билан намоз вақтлари, айниқса ёзда, бироз кеч, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам, хуфтон жуда кеч қарийиб 23:30 дан кейин, бомдод эса 2:40 атрофида, қуёш чиқиш вақти 4:50 атрофида. Шуни инобатга олиб, Германия Муфтийси мусулмонларга енгиллик қилиш мақсадида қуйидагича фатво берибди, шомдан сўнг (тахминан 21:30) хуфтонни ҳам ўқиб олишликка рухсат беришибди. Буни бир мисрлик араб биродаримиз хабар берди, фатво ҳам арабчада ёзилган эди, саволим охирида линк қолдираман. Илтимос шуни бизга аниқлаштириб, мазхабимизга мос келадиган фатвони беринг. 2. Бу хабарни эшитиб, аниқлаштириш мақсадида сиз азиз устозлардан сўрашликни ирода қилган эдим, буни билиб қолган мисрлик биродаримиз бизни миллатчига чиқарди: "сен фақат ўзбекларга ишонасанми, биз арабларга ишонмайсанми" қабилида, бироз тортишиб қолди. Шунда сизлардан сўрашликка ирода этганим тўғри иш бўлганми? 3. Арабларнинг кўп амаллари мени ҳайрон қолдиради, ўзларига жудаям енгиллик қилиб олишган. Мен араблар ҳақида бошқача фикрда эдим, уларни динимизнинг устунлари, энг имон-эътиқодли қатлами деб билардим, лекин амаллари, фикрлашлари фикримни оқламади. Таровеҳни 10 ракат, витрни 1 ракат, намознинг суннатларини "кайфият"га қараб ўқишаркан (фарз эмаску дейишади), "бизнинг устозлар бизга мазхабни қаттиқ ушлашликка ўргатиб, таълим беришган" дейман, бу фикримни ҳам қоралайди. Илтимос шу борада ҳам ўз қимматли фикрларингизни билдирсангиз. Сизлардан қимматли вақтингизни аямай ҳар бир саволларим ва фикрларимга ўз муносабатингизни билдиришингизни жудаям илтимос қилиб қолардим, Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин. Ҳаққимизга дуо қилиб қўйингизлар азиз устозлар илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фатвога амал қилаверинг. Улар билан бахслашманг. Араблар хусусан ҳозирги кунда муқтадолик даражасида эмас. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 05:08 | Савол-жавоблар | 163 | Намоз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фатвога амал қилаверинг. Улар билан бахслашманг. Араблар хусусан ҳозирги кунда муқтадолик даражасида эмас. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 05:08 | Савол-жавоблар | 163 | Намоз