Дўконда лева

Ассалому алайкум! Мен бир дўконда сотувчи бўлиб ишлайман. Дўконимизда йўқ нарсани бошқа дўкондан олиб чиқиб, сотсам фойдаси меники бўлиши керакми ёки дўкон эгасиники бўлиши керакми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сотадиган молингиз дўкон эгасининг ўзида бўлиши керак ёки сизнинг ўзингизнинг молингиз бўлиши лозим. Дўкон бўлмаса бу савдода сиз ҳеч ким эмассиз. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 05:41 | Савол-жавоблар | 196 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar