Тақдир ва инсоннинг хоҳиши
Ассалому алайкум! Биз иймоннинг шартларидаги тақдирга ишониб иймон кeлтирамиз. Тақдирга ишониш дeганда нима тушинилиш кeрак? Инсоннинг хоҳиши билан қилинадиган ишлар бўладими ёки ҳаммаси тақдирми? Инсоннинг гуноҳ ишларни қилиши ҳам тақдирга ёзилгани бўлса, бу нарсаси учун ҳам азобланадими? Олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Инсоннинг тақдирига бир кичик мисолни келтириб ўтамиз. Бир устоз бир неча бир шогирдга бир неча йил таълим берди. Уни илм даражаси қанча эканлигини жуда яхши билади. Шундай бўлсада имтиҳон қилмасдан туриб унга баҳо қўймайди. Чунки билимига яраша баҳо қўйса, талаба “мен сизнинг дарсларингиздан ташқари ихтиёрий тарзда тайёргарлик кўриб, билимимни оширар эдим. Имтиҳондан яхши ўтишга ҳаракат қилар эдим” деса, устоз унинг зиддига ҳужжат топа олмас эди. Шунинг учун ҳам талабани имтиҳонга қўйилади. Инсонни ҳам Аллоҳ таоло яратди, нимага қодир, қобилияти нимага лойиқ, ихтиёр берилса нима ишлар қилишини ҳам яхши билади. Ўша билган нарсасини “тақдир” деб битиб қўйган. Қиёматда юқоридаги мисолдаги талаба каби “менга ихтиёр берганингда яхши ишларни қилар эдим, нафсимнинг кўйига кирмай жаннатинга сазовор бўлар эдим” демаслиги учун бу дунёга келтириб, уни турли имтиҳонларга солади. Ушбу имтиҳондан яхшилик ёки ёмонликни танлаши зоҳир бўлади. Аллоҳ таоло бандаси тўғрисида билган нарсасини аввалдан ёзиб қўйиши устоз ўз талабаси ҳақидаги фикрини баён қилиш кабидир. Албатта Аллоҳ таоло бандаси тўғрисида билгани ҳеч қачон хато чиқмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 11:40 | Савол-жавоблар | 168 | Ақийда