Холамнинг қизида кўнглим бор

Ассалому алайкум! Мен холамнинг қизига кўнгил қўйганман. Унинг ҳам кўнгли менда, биз аҳдлашганмиз, уйланиш ниятим бор ва анчадан бери гаплашиб келамиз. Орамизда 1 ёш фарқ бор. Уйланишга яқин қолганида онам “холангни қизини ёшлигида мен эмизганман” деб қолди, лекин буни фақат онам айтаябдилар холам эса менинг эсимда йўқ, қизимга чечак чиққан туғулганидан кейин, фақат ўзим қараганман, нозик қиз бўлганлиги сабаб деябди. Шу холатда биз нима қилсак бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало номаҳрам йигит ва қизни гаплашиб юриши шариатда ҳаром қилинган. Иккингиз ҳам тавба қилишингиз керак. Энди эмизиш масаласига келсак, онангиз холангизнинг қизини эмизган бўлса, сиз унга уйланишингиз мумкин эмас. Никоҳингиз боғланмайди. Холангиз онангизни эмизганини кўрмай қолган бўлиши мумкин, аммо эмизган онангиз адашишлари мумкин эмас. Хусусан сизлар ҳаётингизни шубҳа устига қуриши керак эмас. Шубҳадан узоқ бўлинглар. Аллоҳга тақво қилиб, иккингизга ҳам солиҳ-солиҳа умр йўлдоши беришини Ўзидан сўранглар. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 05:52 | Савол-жавоблар | 167 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar