Намозга бефарқман

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, мен намоз ўқийман лекин жудаям намозга бефарқликми билмадим эрталаб туриб бомдод ўқишга ва кечқурун ҳуфтон намозини ўқишга эриниб уҳлаб қоламан бу ишимдан жудаям афсусланаман ва виждоним қийналиб "я Аллоҳ намозни қазо қилгандан кўра мени жонимни олиб қўйганинг яхшиди" деган ҳаёлла ўтади қанча ҳаракат қилмай ўзимни ўзгартиролмаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Намоз Аллоҳ таолонинг бебаҳо неъматидир. Аллоҳ уни фақат ва фақат Ўзи суйганларига ато қилади. Гуноҳни тарк қилсангиз неъматга эришасиз. Аллоҳ таолонинг икки хил фаришталари бўлар экан. Твақти бўлганида бир тоифага “Мени дўстларимни уйғотинг, улар Менга ибодат қилсинлар, Мен уларни сўраганларини бераман” дер экан. Бошқа бир тоифасига “Осий, фосиқ бандаларимни ухлатинг, Мен уларни юзини кўришни ҳам хоҳламайман” дер экан. Шунинг учун кечаси билан уйқуси келмаган таҳажжуд вақти бўлганида қаттиқ уйқуга кетар экан. Катта оналаримизни бир соддагина гаплари бўлар эди. Ўзи суйган қулини турта-турта уйғотарЎзи суймаган қулини уйқу билан юпатар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:00 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar