Олган пулим ҳалолми?

Ассалому алайкум! Мен савдогарман, бир аёл харидор мандан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти (насияга*) нарсалар олган. Маълум бир миқдорини ҳам тўлаб бўлгандан кейин хабар топдимки, у аёл нопок ишлар билан шуғулланар экан. Ундан олган пулимни аллақачон оила ёки савдо ҳаражатларим ичига кириб кетгани учун кўнглимда анча хиралик пайдо бўлди. Бу ҳолатда ундан олган пулимни ва қолган пулимни ҳукми қандай? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нопок аёл бўлса савдо ёки бирор ҳалол касби бўлса олган пулингизни ўшандан деб гумон қиласиз. Шариатимиз инсонларни гуноҳ қилишларидан тийиш ва охиратини гўзал бўлиши учун ҳамма чораларини қўллаган. Ҳатто “нопок йўл билан пул топадиган инсонга нарсангизни ҳам сотманг, чунки олган нопок пулини сизга берганда ҳам нопок бўлади” деб чора қўллаган. Қани ҳамма инсонлар нопок йўлдан пул топувчидан пулини ҳам олмаса ундайларни адади камайган бўлар эди. Улар ҳам ўзлари қилаётган ҳаром ишларидан жирканаётган бўлишар эди. Масалан зиёратгоҳларга одамлар бориб ўша ердаги қабр эгаларига атаб қўй, эчки товуқ каби ҳайвонларни сўйишади ва гўштини ўша ердагиларга беришади. Бу ишлардан тийилиш фарз. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 06:03 | Савол-жавоблар | 149 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar