Касб хақида
Ассалому алайкум! Мен ўқитувчиман. Ҳозирги кунда мактаблардаги холат маълум. Қизбола ўқувчилар мактаб формасида ўқишади. Мени саволим форма кийиш ёки киймаслик хақида эмас. Исломда қизбола 9 ёшдан(одатда) мукаллаф хисобланади. Бу мактабдаги 2-3 синф ўқувчиларига тўғри келади. Шунга кўра мактаблардаги аксарият қиз ўқувчилар мукаллаф. Мукаллаф бандага эса шариат қоифаларига бўйсуниш лозим. Афсуски бизнинг жамиятимизда мустабид тузум таъсири хали хам таъсирга эга. Шу холатда шу каби мукаллаф лекин авратлари очиқ ўқувчиларга дарс ўтсам қуйидаги холатлар содир бўладику: -Кўз зиноси; -Харом ишга розилик; (ўша ерда ишлаганим учун) - Эркак ва аёллар аралаш жойда ўтириш. Шу холатда нима қилайлик? Ишласак бўладими? Иложи борича қарасмасликга харакат қилсак барибир дарсда шунга мажбур бўламиз? Биз шу хунар учун ўқиганмиз оиламизни шу билан боқамиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз каби ҳалол-ҳаромни фарқига борадиган ўқитувчи дарс бермаса бўлмайдиган замонга келиб қолдикда. Сиз ҳам қочиб кетсангиз мактаблар ўшаниям кийдирмайдиганларга қолиб кетаяптида. Сиз фарзандларимизга астойдил дарс беринг, тақво қилинг, албатта Аллоҳ йўл кўрсатади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 07:30 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар