Ўйиндаги буддага сиғиниш

Ассалому алайкум! Хозир телефонларда Pubg номли ўйин урф бўлди. Ўша ўйинда яқинда бир шарт чиқди. Ў шартга кўра будда хайкалига бориб сиғиниш керак. Ўзим бу ўйинни ўнамайман шунинг учун тафсилотларини яхши билмайман. Лекин ўртоқларим орасида хар хил қарашлар пайдо бўлди. Бир тараф бу оддий ўйин хаётмас деса бошқа тараф ўйинни ўчираман деган фикрда. Шу масалада аниқлик киритсангиз. Бу ўйинни кўпчилик ўйнашини ҳисобга олса жавобингиздан кўпчилик тўғри хулоса қилган бўларди. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ширкка рози бўлиш ширк, куфрга рози бўлиш куфр, гуноҳга рози бўлиш гуноҳдир. Бутга таъзим қилиш ҳар қандай ҳолатда ҳам куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 07:52 | Савол-жавоблар | 144 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar