Масжиддаги жамоат
Ассалому алайкум! Мен дўстларим билан бир уйда яшайман. Мен хам, дўстларим хам 5 вақт намоз ўқиймиз алхамдулиллах. Мен хар куни бомдод ва хуфтон намозларини масжидда, жамоатга қўшилиб ўқийман. Аммо дўстларимдан бири менга "масжиддаги одамларни хеч бирини танимайсан, уларни танимаганинг учун хам улар билан намоз ўқиганинг, жамоат бўлиб ўқиган хисобланмайди. Ундан кўра уйда хаммамиз жамоат бўлиб ўқиганимиз афзалроқ" эканлигини айтади. Мен учун қайси бири афзаллироқ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша дўстингиз динни тушунмас экан. Ахир умра ёки ҳажга борган одамларни 99% бир-бирини танимайдику, уларни намози нима бўлади? Ўзингиз ҳам ўша илмсиз дўстингиз ҳам масжидга чиқиб ўқинглар. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 01:49 | Савол-жавоблар | 163 | Ибодатлар