Асрдан кейин токи шомгача китоб ўқиб бўлмайдими?

Ассалому алайкум! Онам мени кўп уришадилар Асрдан кейин китоб ўқима то шомгача деб. Нима бўлади деб сўрасам 40 мартага етса шу ўқиганларинг жинни бўлиб қоласан дейдилар шу ростми? Асрдан кейин то шомгача китоб ўқиб бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Аммо авваллари талабаларга тажриба асосида бу вақтда дам олиш таклиф қилинган. Валлоҳу аълам!Қуйидаги линкда берилган савол жавобни ўқинг. https://savollar.islom.uz/s/19135

25 Май 2022, 21:16 | Савол-жавоблар | 202 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar